АсосийJamiyat

Газ тарифи ошади

1 октябрдан Ўзбекистон аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларга бериладиган табиий газ учун янги тарифлар жорий қилинади, бу ҳақда «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси хабар беради.

Унга кўра, аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг 1 куб метри ҳисоблагич бўлган ҳолда 208,92 сўмни ташкил қилади, бу эса аввалги тарифдан 7,3 фоизга кўп. Ҳисоблагич бўлмаган ҳолда овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун ишлатиладиган газнинг 10 куб метри 3612,95 сўмни ташкил қилади. Иситиш учун фойдаланиладиган газнинг 10 куб метри - 1675,55 сўм.

 

    Бошқа янгиликлар