АсосийJamiyat

Яна бир тиббий ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжат муҳокамаси қўйилди.

Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим қилиниб, 2015 йилнинг 22 сентябрида ўз ниҳоясига етади.

Ҳужжатга мувофиқ, тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

    Бошқа янгиликлар