“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қанча халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириб келади.
Шундай яқин ҳамкорлари булар: “JCI-Korea” ва Ча Университети қошидаги Пундан Ча Госпитали ҳисобланади. Ча Университети қошидаги Пундан Ча Госпитали шифокорлари 2015 йилнинг 20 май куни Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида жами 46 нафар туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
Жорий йилги тиббий кўрик натижаларига кўра, оғир деб топилган бемор болаларнинг 6 нафари 2015 йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортидан Корея Республикасининг нуфузли клиникаларида соғломлаштириш учун кузатувчилар билан биргаликда жўнаб кетади. Ушбу болалар 2015 йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропорти орқали Корея Республикасидан соғломлаштирилиб юртимизга қайтиб келишади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2010-2014 йилларда ҳамкорлик доирасида “JCI-Korea” халқаро ёшлар ташкилоти ҳомийлигида 29 нафар болалар соғломлаштирилди.





