АсосийJamiyat

Қиш мавсумини беталофат ўтказишга тайёрлаш ишларини якунлаш бўйича сафарбарлик эълон қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 8 сентябрда“2015-2016 йиллар қиш мавсумини беталофат ўтказишга тайёргарлик кўриш ишларини якунлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 159-Ф сонли фармойиши қабул қилинди.

Ушбу фармойиш асосида Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларни ва ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумига тайёрлаш ишларини якунлаш ҳамда ҳудудларнинг санитар ҳолатини яхшилаш ва хазонрезги мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича жорий йил 10 сентябрдан 10 октябргача сафарбарлик эълон қилинди.

Бунда ҳар бир маҳаллада округ раҳбари, маҳалла оқсоқоли, тегишли ХУЖМШ ва ижтимоий соҳа объектлари раҳбарлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари вакиллари ҳамкорлигида гуруҳлар тузилиб, кўп қаватли уй-жой фонди ҳамда ижтимоий соҳа объектлари ҳолати яна бир маротаба ўрганилиб, аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатлар  асосида аниқланган камчилик  ва муаммоларни жорий йилнинг 10 октябрга қадар якунлаш белгиланди. Кўп қаватли уй-жойларнинг том ва ертўла қисмлари, кириш йўлаклари ҳолати, ижтимоий соҳа муассасаларида иссиқликни сақлаш бўйича аҳвол жамоатчилик комиссиялари томонидан жойида кўриб чиқилиб, жамоатчилик далолатномалари расмийлаштирилади.

Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва туман ҳокимликлари томонидан юзага келган авариявий узилишларни тезкор бартараф этиш учун жалб қилинадиган бригадалар зарур транспорт воситалари, механизм ва жиҳозлар, ҳамда заҳира материаллари билан таъминланади.

Ушбу камчиликларни бартараф қилиш учун “1055” рақамли марказий диспетчерлик хизматига ёки туман ҳокимликларида ташкил этилган :

Бектемир тумани - 295-25-20, 295-02-88;

Миробод тумани – 233-48-67;

Мирзо Улуғбек тумани – 268-02-54, 268-34-50;

Олмазор тумани – 227-12-28;

Сергели тумани – 251-58-67;

Учтепа тумани – 274-16-76, 274-16-79;

Чилонзор тумани – 273-84-60, 273-84-82;

Шайхонтоҳур тумани – 242-71-97, 241-91-32;

Юнусобод тумани – 234-74-65;

Яккасарой тумани – 255-74-07;

Яшнобод тумани – 291-05-06 туман штабларига мурожаат этишингизни сўраймиз.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қиш мавсумининг беталофат ўтишида истеъмолчиларнинг кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлашлари муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидлаб ўтилди.

 

    Бошқа янгиликлар