Бухорода мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб кураш бўйича катталар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган турнирда Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистондан келган 100 нафардан зиёд полвон ўз вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга тушди.
Қизғин кечган баҳсларда ўзбекистонлик 16 нафар, Қозоғистон ҳамда Қирғизистондан бир нафардан полвон турнирнинг финалига йўлланма олди.
Полвонларимиздан биринчи бўлиб Раҳмон Жумаев гиламга тушди. У қозоғистонлик Сайдали Эслижанни мағлубиятга учратди.
Шунингдек, мамлакатимиз вакиллари Шаҳрам Аҳадов, Аббос Жалолов, Руслан Болтаев, Миркомил Туробов, Эркин Дониёров, Муҳсин Ҳисомиддинов, аёллар ўртасида Нодира Гулова ва Муҳайё Иброҳимова олтин медалга сазовор бўлди.





