АсосийJamiyat

Янги таҳрирдаги «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонун имзоланди

4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент янги таҳрирдаги «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунга имзо чекди, бу ҳақда UzDaily нашри хабар бермоқда.

Қонун 24 июль куни «Соғлом бола йили» давлат дастури ижросини таъминлаш доирасида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 6 августда Сенат томонидан маъқулланган эди.

Қонун аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, жисмоний ва ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялаш, ушбу соҳада мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, замонавий ва самарали спорт инфратузилмасини яратиш учун имкон яратади.

    Бошқа янгиликлар