Бугун “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳибаси хонанда Руҳшона ҳамда актёр, режиссёр ва клипмейкер Санжар Маткаримов қиз фарзандли бўлишди. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири Қамариддин Шайхов хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, санъаткорлар ўтган йилнинг ноябрь ойида турмуш қуришганди.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Руҳшона ва Санжарни ота-оналик бахтига муяссар бўлганликлари билан қутлаймиз!





