АсосийShou-biznes

15 кунлик фильмнинг умри неча кун?

Бугунгача кўплаб фильмларни суратга олган кинорежиссёр Бурхон Шарапов яна бир янги мавзуга қўл урди.  Фильм номи “Фирибгар ошиқ”.

Трагедия-драма жанрида ишланган ушбу фильмда айни кунда ёшлар ўртасида учрайдиган долзарб муаммолар кўтарилиб, уларнинг  тарбияси, оила ва  жамиятдаги ўрни, ота-онасига бўлган муносабати,  ижтимоий тармоқларнинг фойдали ва зарарли томонларини кўрсатиб берилган. Бош ролларда дебют актёрлардан ташқари маҳоратли актёрлар — Шоҳида Узоқова, Меҳриддин Раҳматов, Алишер Отабоевлар ҳам намоён бўлишади. Маълум бўлишича, фильмнинг суратга олиш ишлари ўн беш кун давом этган. Қизиқ, ўн беш кунда суратга олиш ишлари бошланиб тугаган фильмнинг умри қанча бўларкан?

    Бошқа янгиликлар