Режиссёр Қутлимурод Якубов илк маротаба “Кутилмаган бахт” номли фильмга қўл урганлигини эшитиб, суратга олиш майдончасига ташриф буюрдик. Қизиғи, БУ ЕРда актриса Ойдин Юсуповани ҳомиладор ҳолда учратиб, ҳайратдан лол бўлдик! Наҳотки, актриса мухлисларидан беркитиб турмуш қурган бўлса?
Аммо бир зумда Ойдин бу кўриниши билан фильмдаги қаҳрамони ҳолатини ижро этаётганлиги, унинг турмуш қурмаганлиги маълум бўлди. Режиссёрнинг маълумот беришича, фильм картинаси бугунги ёшларни оила муносабатларига жиддийроқ ёндошиб, унга маъсулият билан қарашга, муқаддас оиланинг қадрига етишга ундайди. Ушбу комедияда шунингдек, Лола Элтоева, Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Жавлон Шодмонов каби актёрлар ҳамда хонанда Каниза, суратга тушмоқда.





