Ягона порталда "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш, шунингдек газни ҳисобга олиш приборини ечиб олиш учун ариза юбориш имкониятини берувчи янги хизматлари ишга туширилди.
Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун Ягона порталда махсус электрон шаклдаги ариза тўлдирилиши лозим.
Хизмат натижаси бўлиб туман (шаҳар) газ таъминоти ташкилоти мутахассисининг аризада кўрсатилган манзилга бориш куни ва вақти ҳақида аризачига маълумот тақдим этиш ҳисобланади.





