Кеча Тошкент вилоятининг Бордонкўл ва Мажнунтол маҳаллалари жойлашган ҳудудда ёнғин содир бўлди. Воқеа соат 21:15ларда содир бўлди.
Маълумотларга кўра ёнғин шу ҳудуддан ўтган магистрал газ қувурида юз берган.
Ҳалокат оқибатида жароҳатланганлар борлиги ва улар 16-шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасига жойлаштирилган.
Ёнғин қарийб 4-5 соат давом этган. Ёнғин бўлаётган ҳудудга ўтадиган барча йўллар тўсиб қўйилган ва автомобиллар ўтказилмаган.
Ёнғин тафсилотларини батафсил Darakchi.uz'да кузатиб боринг.





