АсосийJamiyat

«Озод юрт тўлқинлари»: янги ғалаба ва янги номлар аниқланади

Жорий йил 21 август куни пойтахтимиздаги “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасининг ёзги майдонида “Озод юрт тўлқинлари” VIII анъанавий медиа-фестивали бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир Ўзбекистондаги нодавлат телерадио эшиттиришларни қўллаб-қувватлаш ва уни ривожлантириш, телевизион ва радиодастурларни тайёрлашда журналистлар фаолиятини фаоллаштиришга йўналтирилган.

Медиа-фестиваль ғолиблари учта наминация бўйича “онлайн” овоз бериш йўли билан аниқланади:

“Энг яхши медиа лойиҳа”,

“ Энг яхши телестанция”,

“Энг яхши радиостанция”

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган энг яхши дастур”.

Ушбу тадбир касбий фаолиятнинг турли йўналишларидаги энг яхши мутахассисларни кашф қилишга даъват этилган.

Тадбир давомида Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари томонидан давлат грантлари соҳиблари эълон қилинади.

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган “Менинг юртим–менинг фахрим!” деб номланган мусиқий телевизион танловининг иккинчи босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилади. 

    Бошқа янгиликлар