АсосийJamiyat

“Ўзавтосаноат” ОАВ ходимларидан компания ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигини текширишни сўради

Компания расмий сайтида ёзилишича, охирги пайтларда интернет тармоқларида баъзи бир маҳаллий ОАВлари томонидан, профессионал журналистика этикасини бузган ҳолда, “Ўзавтосаноат” АК тизимидаги корхоналар фаолияти ва уларда бўлиб ўтаётган воқеалар, айниқса, “General Motors O‘zbekiston” АЖ тўғрисида мавжуд бўлмаган манбалардан далиллар келтирган ҳолда, нотўғри маълумотлар тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мазкур оммавий ахборот воситалари ушбу ҳаракатлари билан “Ўзавтосаноат” АК ва тизимдаги корхоналарнинг нафақат имижига зарар келтирмоқда, балки номаълум шахсларнинг виждонсиз манфаатлари фойдасига истеъмолчиларни чалғитмоқдалар.

ОАВларда нотўғри маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш ва истеъмолчиларни, бундай маълумотларни тарқатаётган номаълум шахсларнинг виждонсиз ҳамда ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоялаш мақсадида, компания барча ахборот сайтларидан, газеталар ва бошқа ОАВларидан, “Ўзавтосаноат” АК ва компания тизимидаги корхоналар фаолияти тўғрисидаги ҳар қандай маълумотларни босиб чиқараётганда ёки бошқа сайтлардан кўчириб олиб қайта нашр қилаётганда, “Ўзавтосаноат” АКнинг ахборот хизмати билан маслаҳатлашган ҳолда маълумотларнинг тўғрилигини диққат билан текширилишини сўради.

“Ўзавтосаноат” АК ва тармоқ корхоналари фаолияти тўғрисидаги барча аниқ ва тўғри маълумотларни “Ўзавтосаноат” АКнинг ахборот хизмати ёки www.uzavtosanoat.uz расмий сайти ва www.chevrolet.uz  орқали олиши мумкинлигини маълум қилди.
“Ўзавтосаноат” АК ва тизимдаги корхоналар маҳаллий ОАВлар учун ҳар доим очиқ ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини изҳор қилди. 
 

    Бошқа янгиликлар