Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан йўловчилар оқимининг ошиши муносабати билан 1 август куни Тошкент метросининг «Юнусобод» йўли эрталаб соат 5:00 дан иш бошлайди. Бу ҳақда Uz24 нашри хабар бермоқда.
Метронинг «Чилонзор»ва «Ўзбекистон» йўллари одатдагидек эрталабки соат 5:00 дан бошлаб ишлайди. Поездларнинг энг тиғиз оралиғи эрталаб соат 6:00 дан кейин 2,5—3 дақиқани ташкил этади.





