Аҳолининг сифатли ичимлик сувидан фойдаланиш даражасини ошириш ва аҳоли пунктларининг санитария ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг ўтган даврида халқаро молия институтларининг 48,6 миллион долларга тенг маблағи ва Давлат бюджетидан 191,2 миллиард сўм ўзлаштирилди.
Мамлакатимизда жами 1033,4 километр, жумладан, қишлоқ жойларда 864 километр сув қувурлари тармоғи фойдаланишга топширилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасини 2015 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисидаги ҳисоботда маълум қилинди.





