Ёз келиши билан барчамиз ёзги таътилни қаерда ўтказсам экан, дея бош қотирамиз. Барчамиз у ёки бу дам олиш масканларига оила аъзоларимиз билан биргаликда чиқишни истаймиз. Бироқ танловимиз дунёнинг бошқа бир бурчагидаги дам олиш гўшаларида тўхталганда, бироз чўнтагимизнинг “вазни” ҳақида ўйлаб қоламиз. Меҳмонхонани танлай десак, киши бошига отни калласидай пул кетади. Хўш, бундай ҳолларда қандай йўл тутса бўлади. Бугунги саҳифадаги тавсия ҳам айнан мана шу мавзуда бош қотираётган юртдошлариимзга асқотади. Бугун биз дунёнинг энг машҳур дам олиш масканлари, у ерда яшаш имкониятлари ҳақида сўз юритмоқчимиз. Тавсияларимиз бугун мана шу ўй ҳаёлларда юрган юртдошларимизга ас қотади деган умиддамиз.
Яшаш учун қаерни танлаган маъқул?
Юқорида айтиб ўтганимиздай саёҳатга оила аъзолари билан отланганлар учун меҳмонхона қимматга тушади. Бу борада сизга ушбу мамлакатд ижарага топшириладиган коттеж ёки хонадонлар айни муддао бўлади. Уларни ижарага олар экансиз, ўзингизни гўё уйдагидай ҳис этишингиз мумкин. Таътил ўтказишнинг бу тури кундан-кунга оммалашиб бормоқда.
Афзаллиги нимада?
Биринчидан, бу турар-жойларнинг нархи меҳмонхоналарникдан сезилари даражада фарқ қилади. .
Иккинчидан, меҳмонхонага қараганда, ўзингиз танлаган уйда овқатланиш ҳам анча арзонга тушади. Бунинг устига сиз ўзингиз истаган ва маъқул кўрган таомни тайёрлашингиз мумкин бўлади, сиз меҳмонхонанинг умумий ошхонасига боғланиб қолмайсиз. Айрим сайёҳларни бу чўчитиши мумкин. Ижарада дам олаётган саёҳ ўзи ейдиган овқатини мустақил танлаши, истаса уйда, қаҳвахонада ёки ресторанда овқатланиши мумкин бўлади. Агар пулингизни тежамоқчи бўлсангиз ўзингиз пиширган овқат янада арзонга тушади.
Учинчидан, ижарага олинган уй оилангиз ва болаларингиз учун жуда қулай. Ўйин ва дам олиш учун жуда кенг имконият мавжуд! Бунинг устига тоза-ҳавода, очиқ осмон остида дам олишга нима етсин?
Тўртинчидан, ўз уйингизда ўзингизга хўжайинсиз – кунингиз қачон бошланиб, қачон тугашини ўзингиз ҳал қиласиз.
Бешинчидан, ижарага олинган уйда ўзингизни нафақат ўша мамлакатга ташриф буюрган меҳмондай ҳис этасиз, балки дам олгани келган ҳудуд фуқаросидай ҳис этиш учун ҳам имкон бўлади. Мамлакатга хос бўлган ҳақиқий муҳитни ҳис этиш бу саёҳатингизнинг янада сермазмун бўлишига ёрдам беради.
Ушбу қулайликлар саёҳат ва таътил ҳақидаги ҳотираларингизни янада яхшироқ ёдда қолиши учун мақбул бўлади.
Бугун аксарият ҳорижий давлатларда уйларни ижарага бериш одат тусига киряпти, сабаби сайёҳлар бу йўл билан қанчалик маблағни тежашни тушуниб етишмоқда.
Қаердан топса бўлади?
Бизнинг глобал ахборот технологиялар ривожланган давримизда уйни ижарага олиш масаласини ўз уйингизда туриб, амалга оширишингиз мумкин. Ва бунинг учун сиздан бор йўғи бир неча дақиқа талаб этилади холос. Бироқ интернет бўлмаган вақтларда одамлар оилавий дам олишга борганда қаерда тўхташлари ва ҳатто уй ижарага олиш мумкинлигини ҳам билишмаган. У даврларда улар меҳмонхоналарда қолиш учун катта пул тўлашга мажбур бўлишган.
Ҳаётнинг ўзгаргани жуда яхши бўлди. Бундай имкониятни тақдим этадиган datscha-booking.com сайти сизга бу борада кўмакчи бўлиши мумкин. Ушбу мақолани тайёрлаш ва ўрганиш чоғида мазкур сайт ёрдамида бутун дунёнинг исталган мамлакатидан бир неча дақиқада масофадан туриб, ўзингиз учун ижарага уй буюртма қилиш ва танлаш мумкинлигини билиб олдик. Бу бор йўғи бир нечта кликни ташки қилади. Бир нечта тугмани босиб, Испания соҳиллари ёки Кипрдан ўзингиз кўриб, танишиб виллани ижарага олишингиз мумкин. Бугунги кунда ушбу порталда 600 мингдан ортиқ таклифлар мавжуд. Уйларни бронлаш онлайн амалга оширилади.
Қуйида коттеж, вилла ва ёки аппартаментларни буюртма қилаётганда адашиб қолмаслик учун биз сизга сайёҳлик жойлари ҳусусида маълумотлар тақдим этамиз.
ТОП-10: ДУНЁНИНГ ЭНГ ЗЎР ДАМ ОЛИШ ЖОЙЛАРИ
Бугун аксарият сайёҳлар ушбу курорт ҳудудлари ҳақида эшитишган, аммо ҳамма улар ҳақида атрофлича маълумотга эга эмас. Бугун ушбу мақоламиз орқали дунёнинг турли ерларидаги машҳур дам олиш масканлари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Гавай ороллари
Улар 32 та, аммо асосийлари – Катта Гавай ороли, Оаху, Мауи, Молокаи, Кауаи ва Ланаи оролларидир. Улар бир-биридан фарқ қилади. Улар антиқа ва юмшоқ иқлимга эга. Гавайяда ёзда ўртача +21°, қишда +27° ҳарорат бўлади. Ушбу ажойиб экзотик орхидеялардан ташкил топган, тропик ўрмонлар, пальма ва оролларни ўзи ичига олган ороллар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Экзотик гуллар, мафтункор ифор, қушлар, ажойиб денгиз фақат унинг кўркига янада кўрк қўшади. Гавайида декабрдан февралгача ёки июндан октябргача дам олиш мақсадга мувофиқ. Агар саёҳат арзонга тушсин десангиз у ерга апрелдан декабргача бориш лозим.
Ижара нархи қанча?
Гавайяда виллани ижарага олиш нархи бир кеча кундуз учун 210 у.е атрофида. Бу хоналарнинг сони, ва қулайлиги боғлиқ. Унда Капаадаги, Кихеи ва Гонолулу олдидаги оддий хонадондан тортиб Каункакайдаги ҳашаматли уйларгача ижарага олиш имконияти мавжуд, бу ёғи ҳамёнингизга боғлиқ. Меҳмонхонада тунайман, десангиз, бу рақам бир неча баравар ортиши мумкин.
Сейшель ороллари
Сейшел ороллари Ҳинд океанинг гўзал гўшаларидан саналади. Ажойиб пляжлар, бой сувости дунёси, балиқ ови, кўнгилочар ва дунёқарашни бойитиш учун хизмат қиладиган саёҳатлар. Сейшеллар – бу Лемурия қитъасининг бутун қолган қисми, унинг таркибиги 115 та гранит ва маржон оролларидир. Сейшел оролларининг ноёб табиати ҳар йили минглаб сайёҳларни ўзига жалб этади. Сейшелларга саёҳатни вақтни қандай ўтказишингизга қараб режалаштиринг. Агар шунчаки ёзни мароқли ўтказиш учун бормоқчи бўлсангиз саёҳатга қишнинг ўрталарида ёки ёз оҳирларида отланинг.
Сейшел ороллари дунёдаги энг нуфузли дам олиш жойларидан бири саналади. Сейшель ороллари дунёнинг энг романтик жойларидан саналади. Бунинг устига ороллар ўзининг ноодатий гўзаллиги ва бой тарихи билан машҳур. Қачонлардир орол қароқчилар макони бўлган. Сейшел ороллари айнан улар томонидан кашф этилган.
Ижара нархи қанча?
Сейшелда вилла нархи суткасига ўртача 177 у.е атрофида.
Канар ороллари
Ўрмонлар, экзотик ҳайвонот ва набототи, чўллар, тоғлар, вулқонларни сиз Канар оролларидан топишингиз мумкин. Канар ороллари энг нуфузли ва машҳур дам олиш ҳудудларидан биридир, бу ерда дам олиш нархи жуда юқори ва жуда паст қийматлар орасида фарқланади. Канар оролларида дам олишнинг афзалликлари — сайёҳлик инфратузилмасининг юқори даражаси, табиатнинг гўзаллиги, меҳмонхона ва курорт ҳудудларининг ранг-баранглигидадир.
Ижара нархи қанча?
Бу ерда ижарага оладиган жойларнинг тури жуда кўп: Пунтагорда, Адехе, Ла-Гванчадаги оддий хоналардан тортиб, Кинта Сокадаги муҳташам уйларгача ўзингизга маъқулини ижрага олишингиз мумкин. Канарда ижарага туришнинг ўртача нахлари 75 у.е. ташкил қилади.
Ибица, Испания
Ибица –Испаниянинг Ўртаер денгизи ҳудудидаги оролидир, у Балеар архипелаги таркибига киради, Испаниянинг қитъадаги қисмидан 90 км узоқда жойлашган. Орол жуда ранг-баранг, аммо унча катта эмас, шу сабабли бир неча кундан дам олгандан кейин сиз ўзингизни уйдагидай ҳис этасиз.
Ижара нархи қанча?
Бу ерда ижарага туришнинг ўртача нахлари 252 у.е. ташкил қилади.
Гоа, Ҳиндистон
Гоа — мамлакатнинг асосий курорти бўлиб, у Ҳиндистоннинг бошқа ҳудудларига ўхшамайди. Денгиз соҳили 110 км чўзилган, ва у 40 та гўзал пляждан ташкил топган. Штат Шимолий ва Жанубий қисмларга бўлинади Агуада форти улар орасидаги чегара бўлиб, хизмат қилади. Меҳмонхона ва пансионлар Жанубий Гоада жойлашган ва улар анча қиммат. У ерда асосан бой европаликлар ҳордиқ чиқаришади. Шимолий Гоа бунинг мутлақо акси, у қадар қиммат эмас, сершовқин ва ҳамёнбоп.
Ижара нархи қанча?
Бу ерда турар жойни ижарага олиш ўртача 70 у.е. атрофида.
Бали, Индонезия
Бали — энг машҳур ва энг ривожланган курортлардан биридир. У сайёҳларни ўзининг гўзал ландшафти, тропик ўрмонлари, Кинтамини, Гунунг-Батур ва Гунунг-Агунг вулқонлари, қадимий ибодатхоналари ва плажлари билан жалб қилади... Орол у қадар катта эмаслигига қарамай, ландшафти ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Агар тирик вулқонни кўришга қизиқсангиз бу сизбоп жой. Унутилмас таассуротлар кафолатланади!
Ижара нархи қанча?
Бу ерда турар жойни ижарага олиш ўртача 200 у.е. атрофида.
Мальдив ороллари
Мальдив ороллари Ҳинд океани марвариди дея ном олган. Бу ҳақиқий тропик жаннат бўлиб, у доимий ёз ва беғам ҳаёт демакдир. Пальмаларга бурканган, мовий денгиз, гўзал маржондай қизил сув остидаги қоялар ҳамда экзотик денгиз жониворлари… Ҳаммаси худди минг йил аввалгидек: буларнинг барчаси Мальдивга келган саёҳатчиларни мафтун қилади. Мальдивга бориб океан тубига шўнғиб, гўзалликдан баҳра олмасликнинг иложи йўқ! Сув шу қадар шаффофлигидан сузишни билмаган одам ҳам унинг остдаги барча нарсани кўра олади.
Ижара нархи қанча?
Бу ерда турар жойни ижарага олиш ўртача 100 у.е. атрофида баҳоланади.
Паттайя, Тайланд
Паттайя —Тайланддаги энг машҳур курорт. Мазкур курорт шаҳар дам олувчиларнинг барча истакларини инобатга олади. Соҳил бўйлаб қатор пляжлар жой олган, сув бу ерда у қадар ҳам шаффоф эмас. Паттайяда жуда кўп замонавий меҳмонхона мажмуалари мавжуд. Паттайя — оилавий дам олиш учун қулай жой саналади.
Ижара нархи қанча?
Бу ерда турар жойни ижарага олиш ўртача 80 у.е. атрофида.
Туркия
Туркия сайёҳларни ўзининг меҳмондўстлиги билан жалб қилади. Туркия соҳлларини тўрт денгиз суви ювиб туради: Қора, Ўртаер, Эгей ва Мармар денгизлари. Асосий курорт шаҳарлари –Қушадаси-Ойдин, Анталия, Алания, Кемер, Бодрум, Мармарис ва бошқалар. Бу ерда турар жой нархлари у қадар қиммат эмас, албатта ўзингизга маъқулини топасиз. Ҳаммаси саёҳатга қанча пул сарфлашга тайёрлигингизга боғлиқ. Бу ердан кичкина қулай бассейнли уйлар ҳам топиш мумкин.
Туркия харидни севувчилар учун жуда ажойиб маскан. Албатта бозорларига ташриф буюринг. Хусусан, Истанбулдаги Лалели бозори ҳамёнбоп харидлар учун жуда қулай.
Ижара нархи қанча?
Бу ерда турар жойни ижарага олиш ўртача 40 у.е. атрофида.





