20 июль куни олий ўқув юртлари қабул комиссиялари ўз ишини якунлади.
Олий таълим муассасалари 605 836 нафар абитуриентдан ҳужжат қабул қилишди. Ушбу рақам билан абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш рекорди яна янгиланди. Шу тариқа, бир ўрин учун танлов 10,45 кишини ташкил этди. 2014 йили абитуриентлар сони 543 минг нафар этиб қайд этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил бакалавр йўналишига ажратилган квоталар сони 57 907 ташкил қилади.
Тест синовлари 1 август куни бўлиб ўтади.





