1 августдан Тошкентда кўп хонадонли турар жойлардаги иситиш тарифи 8 фоизга ошади.
Янги тариф иситиладиган бир квадрат метр майдон учун ойига 1019,59 сўмни ташкил этади. Тарифнинг ошиши «иссиқлик қуввати истеъмолининг солиштирма меъёри ўзгариши» билан асосланади.
Сўнгги марта пойтахтда иситиш ва бошқа коммунал хизматлар нархи шу йилнинг 15 майида оширилган.





