АсосийSport

Миллий терма жамоага янги бош мураббий тайинланди

Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон Миллий терма жамоаси амалдаги бош мурабийи Миржалол Қосимовнинг истеъфосини қабул қилди, бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери саҳифасида хабар берилган. Миллий терма жамоага янги бош мураббий этиб Самвел Бабаян тайинланди.

Жамоа собиқ бош мураббийи ўз лавозимига икки марта қайта тайинланган. Шу давр мобайнида у бошчилик қилаётган жамоа жами 54та учрашув ўтказган бўлиб, шулардан 22тасида ғалаба қозонган, 15тасида дуранг қайд этган, 17та учрашув мағлубиятга учраган.

Эндиликда бош мураббий лавозими Тошкентнинг «Пахтакор» ФК мураббийи Самвел Бабаянга ишониб топширилди.

Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам истеъфога чиққан. Виктор Жалилов Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

 

    Бошқа янгиликлар