АсосийJamiyat

Дипломатия университети талабаси ётоқхонадан жонсиз ҳолда топилди

 

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияcи университетининг 21 ёшли талабаси наманганлик Марат Дусеевнинг жасади таълим муассасасининг ётоқхонасидан жонсиз ҳолда топилди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри хабар бермоқда.

Маратнинг пичоқланган жасади 15 июнь куни унинг ҳамхонаси томонидан топилган. Ҳозирча воқеа ҳақида расмий хабар берилгани йўқ.

Марат университетнинг аълочи талабаларидан бири бўлган. У «Наманган ҳақиқати», «Новости Узбекистана» газеталари ва баъзи интернет-нашрлари билан ижодий ҳамкорлик қилган. 

Нашрда келтирилишича, Марат 17 июнь куни Наманганда дафн этилди. Ўлим ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар