Туркия собиқ Президенти Сулаймон Демирел 17 июнь куни 92 ёшида Анқарадаги Güven Hastanesi касалхонасида юрак ҳуружидан вафот этди.
Демирел бир ойдан ортиқ вақт давомида юрак ва нафас йўли инфекцияси касалликларидан даволанаётган эди.
Шу муносабат билан 18 июн куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Вазирлик раҳбари Туркиянинг собиқ Президенти ва Бош вазири Сулаймон Демирелнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Элчи Намик Гунер Эрпул Президент Ислом Каримовнинг Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған номига йўллаган мактубидаги далда ва ҳамдардлик сўзлари учун ўзининг самимий миннатдорчилигини изҳор этди.





