АсосийJamiyat

Янги оромгоҳ иш бошлади

Наманган вилоятининг Норин туманида “Норин” болалар ёзги оромгоҳи фойдаланишга топширилди. 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳомийлигида қурилган оромгоҳнинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, фахрийлар, ёшлар иштирок этди, дея хабар беради ЎзА. 
Туманнинг Эски Ҳаққулобод қишлоғида иш бошлаган янги оромгоҳда мавсум давомида 800 нафар ўғил-қиз мароқли дам олиши, вақтини мазмунли ўтказиши учун барча қулайлик яратилган. Умумий майдони қарийб тўрт гектарни ташкил этган оромгоҳ турфа гуллару, ям-яшил майсазор ва манзарали дарахтларга буркангани ўзига хос экобоғни эслатади. Бу ерда ўрнатилган фавворадан мусиқа оҳангларига ҳамоҳанг отилаётган сув киши руҳиятига сокинлик бағишлайди. 
Спорт майдончалари, кутубхона, маданий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган декоратив саҳна ва сув ҳавзаси замонавий жиҳозланган, тиббиёт хонаси биринчи ёрдам кўрсатиш ва стационар даволаш учун зарур бўлган барча дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан таъминланган. 
 

 

    Бошқа янгиликлар