АсосийJamiyat

Бино бузилиши тўғрисидаги маълумотни энди on-line тарзда олиш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат ишга тушди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тақдим этилган янги хизмат бино бузилиши тўғрисида онлайн маълумот олиш имкониятини яратади.

Мазкур хизмат Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси маълумотларига асосан тақдим этилади.
Маълумот олиш учун Ягона порталда махсус электрон ариза тўлдирилади. Ариза юборилгач, тизим фойдаланувчига СМС орқали ариза қабул қилинганлик тўғрисида хабар юборади.

Хизмат натижаси сифатида бино бузилиш ёки бузилмаслиги ҳақидаги тегишли маълумот олинади. Агар бир иш куни мобайнида фойдаланувчига маълумот бериш имкони бўлмаса, унга рад этиш сабаблари кўрсатилган жавоб хати юборилади.

    Бошқа янгиликлар