АсосийJamiyat

Тошкентда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ташкил этилади

Тошкентда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ташкил этилади.

10-12 июн кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича мажмуаси ҳамда Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари бўйича мажмуасининг Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ташкил этилади.
Ярмаркада электротехника, металлургия, машинасозлик, қурилиш материаллари, кимё тармоқлари, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари соҳаси корхоналари ва бошқа муассасалар иштирок этадилар. Корхоналар стендларида пойтахтимиз саноати салоҳияти, хусусан, маҳаллийлаштириш дастури доирасида ўзлаштирилган маҳсулотлар, илғор инноватсион технологиялар асосида ишлаб чиқарилган товарлар ҳамда халқ истеъмол моллари намойиш қилинади.
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржани ўтказишдан асосий мақсад хўжалик юритувчи субъектларга ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумотлар бериш, ҳамкорлар топиш, маҳсулотларни етказиб бериш, жумладан, экспорт қилиш бўйича шартномалар тузишга кўмаклашишдан иборатдир.
3 кун мобайнида давом этадиган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси корхоналари иштирокчиларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги ахборотлар тақдим этиш, янги шартномалар имзолаш, ҳамкорликдаги истиқболли лойиҳаларни келишиб олиш имкониятига эга бўладилар.

    Бошқа янгиликлар