АсосийJamiyat

Ўзбекистон MERS'га қарши хавфсизлик чораларини кўрмоқда

Жанубий Кореяда MERS Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси тарқалиши билан боғлиқ хавотирлар сабаб чет эллик сайёҳлар ушбу мамлакатга caфарларини тўхтатишмоқда. Бу ҳақда Корея сайёҳлик ташкилоти хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Жанубий Кореяга бориш чиптасини топширганларнинг 85 фоизи Хитойликлардир.

Бугунги кунда Жанубий Кореяда MERS вируси оқибатида беш нафар одам вафот этган. 

Ўзбекистонда ҳам барча чоралар кўрилмоқда

Ушбу нохуш вазиятни инобатга олган ҳолда вирусни Ўзбекистонга кириб келиш ҳолатини олдини олиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Бунинг учун барча халқаро аэропортларда кириб келаётган йўловчиларнинг тиббий мониторинги ташкил этилган. Айниқса Яқин Шарқ ва Корея Республикасидан кириб келаётганлар синчковлик билан текширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар