Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинган талабалар учун кундузги таълим хизматлари учун белгиланган тўлов нархлари рўйхати эълон қилинди.
Маълумотлар тўпламини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тақдим этган.
Тўлов нархининг энг паст кўрсаткичи соатига 5050 сўм бўлиб, ушбу нарх Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогиc фанлар, жумладан касбий таълим, гуманитар фанлар, табиий фанлар, математика ва статистика, амалий математика ва информатика, ижтимоий ва ахлоқий фанлар, ижтимоий таъминот каби йўналишларга нисбатан белгиланган.
Халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишида теҳсил олиш соатига 8190 сўмни ташкил этади. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, ҳуқуқ йўналишларида ўқиш эса соатига 7450 сўмдир.





