Москвада бўлиб ўтган йирик ЙТҲда Қирғизистон, Арманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлишди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси матбуот марказида хабар беришди.
Маълумотларга кўра, куни кеча соат 8:00 да Москвада, Киевский шосседа учта машина иштирокида йирик ЙТҲ юз берган.
Ҳалокат оқибатида «Hyundai» кўтарма крани ҳайдовчиси 39 ёшли Н. А. Якушев жабрланган, «Toyota Alphard» микроавтобусида 3 киши ҳалок бўлган, улар 37 ёшли В. А. Аветисян, 40 ёшли Е. А. Исакова ва яна бир эркак, унинг шахси ҳозирда аниқланмоқда.
Консуллик ходимлари бугун пойтахт ўликхоналаридан бирида бўлиб йўл транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганларнинг жасадларини ҳамда жабрланган тўрт нафар фуқаро етказилган касалхонада уларнинг фуқаролигини аниқлашди.
Аниқланган маълумотларга кўра, ЙТҲ вақтида жабрланганлар орасида икки нафар Қирғизистон фуқароси, улардан бири ҳайдовчи – 23 ёшли Темир Мусалиев, иккинчиси – 56 ёшли Чинара Таирова – Ўш вилояти фуқароси, у бугун ўзига келмай касалхонада вафот этди.
Йирик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар Арманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир.





