2015 йилнинг 23 май куни соат 16:00 да Самарқанд шаҳар Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган "Маржона" тўйхонаси олдида икки номаълум шахс 1977 йилда туғилган маҳаллий аҳоли вакиласининг бўйнидан сариқ металлдан ясалган занжирини очиқдан-очиқ юлиб олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ғараз ниятли шахс қўлга олинди ва талончилик тўлиқ фош этилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Ушбу талончиликни маҳаллий аҳолига мансуб икки нафар - 33 ва 30 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





