АсосийSport

Андижонга дунёнинг турли чеккаларидан 100 нафарга яқин теннисчи ташриф буюрди

Андижонда Халқаро теннис федерацияси (ITF) тақвимидан жой олган нуфузли турнир бошланди. Унда ўндан зиёд давлатдан келган юз нафарга яқин теннисчи бош соврин учун баҳслашмоқда.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини Санжар Файзиев, Шониғматжон Шофайзиев, Темур Исмоилов, Саннатулло Қутибоев, Жаҳонгир Жалолов, Нигина Абдураимова, Сабина Шарипова, Влада Екшибарова, Арина Фольц, Албина Хабибулина каби маҳоратли теннисчиларимиз ҳимоя қилмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Яккалик баҳсларининг биринчи даврасида икки ҳамюртимиз – Жаҳонгир Жалолов ва Аброр Исоқов баҳслашди. Унда Жаҳонгир 6:1, 2:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шониғматжон Шофайзиев ёш теннисчимиз Аҳад Эрматовни 6:1, 7:6 ҳисобида енгди. Санжар Файзиев қозоғистонлик Тимур Хабибулинга қарши кортга чиқиб, 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Шунингдек, теннисчиларимиздан Григорий Рейтман, Темур Исмоилов, Павел Цой ҳам биринчи даврадан муваффақиятли ўтди.

Қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳслари биринчи даврасида Нигина Абдураимова ва япониялик Ҳироко Кувата ҳамюртларимиз Арина Фольц ва Гўзал Юсуповани 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Албина Хабибулина ва Полина Меренкова жуфтлиги Шаҳноза Хаматова ва россиялик Варвара Куксинани 7:6, 6:0 ҳисобида, Сабина Шарипова ҳамда россиялик Анна Моргина қозоғистонлик Камила Керимбаева ва украиналик Валерия Страховани 6:2, 6:1 ҳисобида енгди.

         

    Бошқа янгиликлар