АсосийDunyo

ФИФАнинг тўққиз нафар раҳбари коррупцияда айбланди

Ташкилот раҳбарлари 150 миллион доллар ўмарганликда айбланишмоқда

Халқаро футбол федерациясида (ФИФА) навбатдаги жанжал авж олди. Цюрихда ташкилотнинг тўққиз нафар раҳбари коррупцияда айбланиб, қўлга олинди, яна беш нафар қўмита аъзосига айбловлар қўйилган. Текширувлар америкаликлар ташаббуси билан амалга оширилгани сабабли айбдорлар АҚШга экстрадация қилиниши мумкин.

Хусусан, Baur Au Lac меҳмонхонасида ФИФА ижроия қўмитасининг икки нафар вице-президенти - Жеффри Уэбб и Эухенио Фигередо, шунингдек қўмита аъзоси Жек Уорнер ҳибсга олинди. Федерация вакиллари Цюрихда ҳар йили бўлиб ўтадиган ФИФА мажлисида иштирок этиш учун йиғилган эди.

Reuters маълумотларига кўра, ФИФАнинг ноқонуний пул айланмаси 100 миллион доллардан ортади.

29 май куни ФИФА президенти сайловини ўтказиш режалаштирилган. Ушбу мансабга бешинчи маротаба ташкилотнинг ҳозирги раҳбари Йозеф Блаттер номзоди қўйилмоқда.

АҚШ Бош прокуратураси ФИФА олган поралар суммасини эълон қилди. Ташкилот олган пораларнинг умумий миқдори сўнгги 19 йилда 10 миллиард доллардан ошган. Бу ҳақда АҚШ прокурори Лоретта Линч маълумот берди, дея хабар беради ТАСС.

Линч ФИФА вакилларининг Цюрихда қўлга олингани узоқ муддатли текширувлардан кейин амалга оширилганини маълум қилди.

ФИФАнинг коррупцияда айбланаётган олти нафар аъзоси 150 миллион доллар миқдоридаги ноқонуний даромадни қайтаришга рози бўлишган.

    Бошқа янгиликлар