Мухбиримиз Қамариддин Шайховнинг хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Қорасарой ва Нурафшон кўчаларини боғловчи чорраҳага ўрнатилган светофорлар бир ҳафтадан буён ишламаяпти.
Устига-устак ушбу чорраҳага ҳаракатни тартибга солувчи ЙПХ ходимлари ҳам бириктирилмаган.
Светофор ишламаётгани сабаб йўлларда тирбандлик юзага келаётганини маълум қилиб, бугун тонгда туширилган суратларни тақдим этди.
Мазкур масала тез орада ўз ечимини топади деган умиддамиз!








