“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси тарихий ва маданий мероси ҳудудларида, шунингдек, жамоат учун мўлжалланган ҳамда фаол туристик обектларида симсиз абонент радиоуланиш тармоғини ташкил этиш бўйича лойиҳасини тақдим этди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларига мувофиқ амалга оширилмоқда, дея хабар беради компания матбуот хизмати раҳбари Александр Сучков.
2014 йилда компания Хоразм вилоятининг тарихий музей-шаҳри “Ичан Қал‘а”да оптик алоқа каналларини ташкил этиш ва мувофиқ радиоускуналарини ўрнатиш йўли билан абонентларни симсиз радиоуланиш тест зоналарини фойдаланишга топширишни амалга оширди.
Симсиз WiFi-тармоғини тестдан ўтказиш учун фойдаланишга топшириш натижаси бўйича, республикамиз меҳмонлари ва аҳолиси учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, компания томонидан Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятининг тарихий ва маданий мерос обектлари, шунингдек, туристик зоналари, меҳмонхона, аэропорт ва вокзаллари тармоқларида симсиз WiFi тармоғини тижорат қурилиши бўйича лойиҳа амалга оширилди.
Бугунги кунда “Ўзбектелеком” томонидан WiFi технологияси бўйича Интернет тармоғига уланишни тақдим этадиган ускуналарни барча монтаж қилиш ва созлаш ишлари якунига етказилди, шунингдек, Интернет хизматидан фойдаланиш учун олдиндан тўлов карталари чиқарилган.
“Ўзбектелеком” АК WiFi тармоғининг қулайлиги шундаки, фойдаланувчилар бир карта ёрдамида “Ўзбектелеком” АК тармоғида мавжуд бўлган барча обектларида Интернет хизматидан фойдалана оладилар. Агар абонент, масалан, картани Хива шаҳрида сотиб олган бўлса, ундан Термиз шаҳрида ҳам, Қарши ва Шаҳрисабз, шунингдек, “Ўзбектелеком” АК WiFi тармоғи қоплаш зонасининг бошқа жойларида ҳам фойдаланиши мумкин.
Ҳозирги вақтда “Ўзбектелеком” WiFi тармоғи қоплаш зонаси ўзида қуйидаги 27та обектни жамлаган:
• Хоразм вилояти: "Ичан Қалъа" музейи, Урганч шаҳри аэропорти, Урганч шаҳри марказий темир йўл вокзали;
• Қашқадарёвилояти: Қарши шаҳри аэропорти ва темир йўл вокзали, “Абдулазиз” мадрасаси, “Ал Жарроҳ” мажмуаси, Қарши шаҳр ўлкашунослик музейи, “Шаҳрисабз” меҳмонхонаси, “Даорус-Саодат” мажмуаси, “Оқсарой” мажмуаси, “Кўк гумбаз” мажмуаси, Амир Темур музейи;
• Сурхондарё вилояти: Термиз аэропорти ва темир йўл вокзали, “Меридиан” меҳмонхонаси, “Сурхон” меҳмонхонаси, “Ат-Термизий авлиё ота” тарихий мажмуаси;
• Тошкент вилояти: “Чинарас” ресторани, “Хумсон” дам олиш зонаси, “Арчазор” дам олиш зонаси, “Хўжакент” дам олиш зонаси, “Янгиобод Чотқол Марварити” дам олиш зонаси, “Кумушкон” дам олиш зонаси, "Горняк" НТМК дам олиш зонаси, "Кичик Чимён" дам олиш зонаси, Чимён Осма (Канат)-суянчиқли табиий чегара йўли.
Тариф режаларига мувофиқ Интернет тармоғига уланишнинг энг паст тезлиги 4 Мбит/с.ни ташкил этади. Фойдаланувчиларга беш турдаги 4500дан 25000 сўмгача номиналли, киритилган трафиги 150дан 2500 Мбайтгача ҳажмли карточкалар тақдим этилади. Интернет тармоғи трафиги ва “Таs-IХ” киритилган трафик ҳажмига киради. Карточканинг фаоллаштирилганидан кейин амал қилиш муддати 30 кунни ташкил этади.
Компания режаларида WiFi-тармоғини бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кенгайтириш белгиланган.





