Яқиндагина Муҳриддин Холиқовнинг ҳотирасига бағишлаб “Кечикиш” номли таронасига олинган клипини муҳлислар этиборига ҳавола этган Баҳром Назаров юртимиз бўйлаб гастроль сафарига йўл олмоқда.
Назаров ўз муҳлислари орасида “Айрилдим”, “Пари пари”, “Яна кун сайин” тароналари билан машҳур.
ОАВ вакилларида Баҳром Назаров ўтказиладиган концерт сафарида мухлис йиға олармикан, концерт беришга ҳали вақтли эмасми, бироз шошмадимикин деган саволлар туғилмоқда.
Гастроль концерти 28 апрелдан 28 июньга қадар давом этади. Нима бўлганда ҳам гастроль концертининг аъло даражада ўтишига умид қиламиз ва Баҳром Назаровга омад тилаб қоламиз.





