Интернет саҳифаларида шоу бизнесимизнинг ёрқин вакиллари иштирокида “Қалампир” ёзуви акс этган суратлар тарқалмоқда.
Ушбу лойиҳа муаллифи “Даракчи” журналисти Қамариддин Шайхов Instagram’даги @qalampir_project профили орқали бугун 100 яқин таниқли шахсларнинг суратларини эълон қилди.
Ҳозирча ҳеч кимнинг бу қандай лойиҳа эканлигидан хабари йўқ. Ҳатто “Даракчи” таҳририятининг ўзига ҳам ушбу лойиҳа ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Мулоҳазалар, тахминлар кўп. Кимдир уни янги кўрсатув деса, яна биров эса янги либослар дўкони деган фикрда.
Лойиҳани амалга ошираётган ижодий жамоа лойиҳада суратга тушаётган санъаткорларга ҳам аслида ниманинг рекламасида суратга тушишаётганини ошкор этишмаяпти.














