Ўзбек Давлат циркида россиялик цирк артистларининг гастроллари старт олди. “Никулиннинг афсонавий цирки” ўрнига турли жанрдаги цирк юлдузларининг чиқишлари намойиш этилмоқда.
“Art Modern Music” Халқаро продюсерлик маркази раҳбари Феруза Муродова:
"Никулин цирки бренди остида фаолият юритадиган цирк коллективи келмади, аммо цирк гастроллари дастури ҳали ҳам ўз кучида. Россия цирки Тошкентга ташриф буюрди. Энди Ўзбек Давлат циркида 19 апрелдан 24 майга қадар бошқа россиялик цирк юлдузлари иштирокида намойишлар бўлиб ўтади. Томошабинлар айиқлар, маймунлар ва бошқа ҳайвонларнинг, шунингдек масҳарабоз ва акробатларнинг оригинал чиқишларининг гувоҳи бўлишлари мумкин. Илк намойишлар омадли ўтди. Катта-ю кичик барча бирдай мамнун."





