Россиялик машҳур хонанда Максим илк бор Тошкентда ўзининг жонли ва яккахон концертини тақдим этади.
29 май куни пойтахтимизнинг “Истиқлол” санъат саройида ёшларнинг севимли санъаткори ўзбекистонлик мухлисларига энг зўр хит ва янги тароналарини тақдим этади. Концерт ташкилотчилари сифатида Ёшлар маданият ва санъат маркази иштирок этмоқда.
Маълумотларга кўра, чипталар нархи 40 мингдан 400 минг сўмни ташкил қилмоқда.





