АсосийJamiyat

Гиёҳвандлик воситалари ва психотропик моддаларга алоқадор лицензиялар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида гиёҳвандлик воситалари, психотропик моддалар ва прекурсорларга алоқадор лицензия ёки бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхат жамланмасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, сотиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, яратиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув, ишлаб чиқариш мақсадларида, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш учун берилган 1284 та лицензия ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар 2015-йилнинг 3-март ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўлга қўйилган. 

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар аналогларининг муомалада бўлиши тақиқланади. 

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади., ИИИ ва ИВ рўйхатларга киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан тиббий мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда фойдаланилиши мумкин. 

Тиббий мақсадларда фойдаланиш учун рухсат этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга нисбатан доривор воситалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисми татбиқ қилинади. 

    Бошқа янгиликлар