АсосийJamiyat

O`zLiDeP томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилди

O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом она – соғлом бола тамойилини ҳаётга тадбиқ этишда хусусий тиббиёт замонавий технологияларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди, бу ҳақда O`zLiDeP матбуот хизмати хабар берди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Аҳоли репродуктив саломат маркази, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» Халқаро хайрия жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига O‘zLiDePдан сайланган аёл депутатлар, партия “Аёллар қаноти” фаоллари ишитрок этдилар.

Тадбирда партия томонидан “Соғлом бола йили” Давлат Дастури доирасида оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генафондини асрашга кўмаклашиш, репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий саводхонликни ошириш ҳамда чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенгроқ жалб этиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида  “Соғлом оила – мустаҳкам оила” партиявий лойиҳаси доирасида турли ижтимоий масалалар, жумладан, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, аёл мураббийлар сонини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича назарий ва амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ўтказилаётган тадбирларда қатнашаётган тиббиёт ходимлари назарий маърузалар ўқиш билан бир қаторда учрашувлар ва давра суҳбатлари иштирокчиларини профилактик кўрикдан ҳам ўтказаётир. 2014 йилда республикамизнинг барча ҳудудларида мазкур лойиҳа доирасида 285 та тадбирлар амалга оширилиб, 21 минг нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбирда мазкур лойиҳа доирасида Бухоро вилоятида ҳам қатор самарали ишлар амалга оширилгани, биргина ўтган йилнинг ўзида 4 минг нафарга яқин хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилгани, жорий “Кексаларни эъзозлаш йили”да ҳам бу каби ишлар кўламини янада ошириш лозимлиги таъкидланди.

Давра суҳбати доирасида Шофиркон туман кўп тармоқли марказий поликлинкасида уруш ва меҳнат фахрийлари, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва кам таъминланган оилалардан 380 нафарга яқин аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Савоб ва хайрли иш-бепул тиббий кўрик  доирасида “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан худуддаги бир қатор ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга жами 20 млн.сўмлик буюмлар тарқатилди.

    Бошқа янгиликлар