АсосийSport

Руслан Чагаев янги мураббий қўл остида шуғулланяпти

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифаси WBA йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони ҳамюртимиз Руслан Чагаев машҳур мураббий Педро Диас билан ҳамкорликда иш бошлади. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар бермоқда.

Шартнома бир йилга имзоланган бўлиб, навбатдаги жангларга Чагаевни айнан Диас тайёрлайди. Кубалик мураббий Мигель Котто ва бошқа кўплаб жаҳон чемпионларига устозлик қилган.

“Руслан билан ҳозир машҳур мураббий Педро Диас ишламоқда. У билан бир йиллик шартнома имзоланди. Унинг таклиф этилишида Рамзан Қодиров муҳим роль ўйнади. У Русланни қўлламоқда. Чагаев бир ой аввал Гамбургда машғулотларни бошлади. Икки ҳафта олдин эса Майамига кўчиб ўтди. 26 апрелда Руслан мураббийи билан Гамбургга қайтади”, - деб айтиб ўтган Чагаевнинг промоутери Тимур Дугазаев.

    Бошқа янгиликлар