Хабарингиз бор, эртага, 21 апрель куни "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 5-турида ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилишади. Ўйин соат 16:00да бошланади. Бу ҳақда sports.uz нашри маълумот бермоқда.
Бугун одатдагидек ўйинолди тадбир (ҳар иккала жамоа менежерлари, учрашув комиссари, ҳакамлар назоратчиси ҳамда ўйинга алоқадор шахслар иштирокида митинг) бўлиб ўтди, дея хабар беради клуби расмий сайти. Унга кўра, эртага мезбон "Локомотив" оқ рангли либосда ҳаракат қилса, меҳмонлар - "Ал Ҳилол" футболчилари эса кўк рангли формада тўп тепишади.
SPORTS.uz сайти мазкур учрашувдан тўғридан-тўғри матнли онлайн трансляцияни эътиборингизга ҳавола этади. Бизни кузатишда давом этинг.





