Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида “Евро эксел” масъулияти чекланган жамияти томонидан гипермаркет қурилиши бошланди. Бу ҳақда turkistonpress.uz нашри хабар бермоқда.
Мазкур гипермаркет қурилиши учун 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши ва у ўзида бир қанча объектларни бирлаштирган яхлит мажмуага айлантирилиши кўзда тутилган.
Замонавий дизайн ва кўринишда барпо этиладиган гипермаркетда болалар ўйин майдончаси, кино зали, тўйхона ва меҳмонхона ҳам мавжуд бўлади. Хабарда бу мажмуа вилоятдаги илк гипермаркет бўлиши қайд этилган.





