Тошкент ахбороот технологиялари университетида "Ўзбектелеком" АК ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув илмий-тадқиқот лаборатория мажмуалари очилди. Бу ҳақда telegraf.uz нашри хабар беради.
Янги лаборатория MSC61 коммутация станцияси, абонентларни рўйхатга олиш мосламаси, HLR M800 BSC 6600 базавий станциялар назоратчиси, базавий станция, BTS 3612 — PS электр таъминоти мосламаси билан жиҳозланган. Шунингдек, бу ерда фойдаланиш жараёнида юзага келадиган муаммоларга тақлид қилиш усули билан тармоқ муаммоларини ечиш имконияти яратилган.
Ўқув илмий-тадқиқот лабораториясининг иккинчи мажмуаси NGN-технологиялар базасида ташкил этилган. Бу ерда маълумотлар узатиш тизими, рақамли коммутация тизими, Softswitch, мини-MSAN ва бошқа мосламалар ўрнатилган. Мажмуага маълумотлар узатиш тармоқлари лабораторияси уланган.
Янги лабораториядан биргаликдан фойдаланиш учун VPN-бирикма ёрдамида ТАТУ ҳудудий филиаллари уланди ва бу ТАТУ ҳамда унинг филиаллари тармоқларини масофадан туриб бошқариш ва созлаш имкониятини яратди.
Илмий-тадқиқот лабораториясида талабалар NGN тармоқлари тузилиши, оптик-тола узатиш тизими, рақамли коммутация тизими, NGN-тармоқларнинг компонентлари ва уларнинг вазифалари, Softswitch ишлаш тамойили ва қурилма имкониятлари, транспорт телекоммуникацияси тармоқларининг тузилишини ўрганишлари мумкин.





