Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори Музаффар Акромов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 12news.uz хабар беради. Бу ҳақда жамғарма расмий сайтида маълум қилинди.
Маълумот учун, 2010 йил 1 январдан пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни белгилаш, молиялаштириш, ҳисоблаш ва мониторинг қилиш Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади. Бу ҳудудий бошқармалар пенсия таъминоти ҳамда фуқароларни шифокорлик-меҳнат экспертизаси билан боғлиқ бутун масалалар мажмуасига жавобгар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимига кирувчи вазифалар ва тегишли тузилмаларни бериш ҳисобига ташкил этилган.





