9 апрель куни Бишкекдаги Оналик в болаликни муҳофаза қилиш миллий марказининг туғруқ уйида тўрт эгизак туғилгани хабар қилинди, деб ёзади uz24.uz АКИрress нашри маълумотлари асосида.
Маълумотларга кўра, чақалоқларнинг биринчиси - 2,080 гр., иккинчиси – 2,270 гр., учинчиси – 1,770 гр. ва тўртинчиси – 2,591 гр. вазнда туғилган.
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати айни пайтда она ва болаларнинг саломатлиги яхши ва шифокорлар назорати остида эканлигини маълум қилмоқда.
Қирғизистонлик аёлнинг уч нафар фарзанди бўлиб, эндиликда у 7 фарзанднинг онасига айлангани айтилмоқда.
Қайд этилишича, Қирғизистонда сўнгги 23 йил ичида икки марта тўрт эгизаклар туғилган.





