АсосийJamiyat

"Ўзбекнефтгаз" Мўйноқда яна бир табиий газ қудуғини ишга туширди

'"Ўзбекнефтгаз" Мўйноқда яна бир табиий газ қудуғини ишга туширди'ning rasmi

"Ўзбекнефтгаз"нинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шимолий Бердақ» газконденсат конидаги 77-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.   

Ушбу қудуқнинг 2322-2320м, 2294-2290м, 2262-2256м интерваллар оралиғида перфорация қилинди. Натижада қудуқдан кунлик 100-130 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.  

Маълумот учун: «Шимолий Бердақ» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

    Бошқа янгиликлар