АсосийJamiyat

Сирдарёлик 2 оиладан тинчимаган эркакка қамоқ ҳам чора қилмади, натижада...

'Сирдарёлик 2 оиладан тинчимаган эркакка қамоқ ҳам чора қилмади, натижада...'ning rasmi

Сирдарёда ўз фарзанди таъминотидан бўйин товлаган ота бўйича айблов далолатномаси судга юборилди, дея хабар қилди МИБ.

Мирзачўл тумани Мустақиллик МФЙда яшовчи фуқаро О.Жулмуродов бир неча маротоба уйланган бўлиб, биринчи турмушидан уч нафар фарзанди бор. Бироқ турмуш ўртоғи билан бирга яшамай қўйган ва уч нафар фарзанларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб уйдан чиқиб кетган. Жулмуродов Гулистон шаҳрида яшовчи опачасини уйида вақтинчалик яшаб, ҳар хил турдаги ишларни ва нонвойхоналарда ишлаб келган. Шу орада фуқаро Н.Эшназарова билан танишиб, унга кўнгил қўяди ва у билан шаърий ниқоҳдан ўтади. Фарзанди туғилгач, орадан бироз вақт ўтиб, бу хотини билан ҳам келишолмай бирга яшамай қўяди. Шундан сўнг Н.Эшназарова томонидан бир нафар фарзандининг таъминоти учун Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза билан  мурожаат қилинган. Унинг мурожаати бўйича суднинг муҳокамаси билан 2017 йил 12 сентябрь куни чиқарилган ижро варақасига асосан қарздор О.Жулмуродов ҳисобидан бир нафар фарзандининг таъминоти учун ундирувчи Н.Эшназарованинг фойдасига, фарзанди то вояга етгунга қадар  ¼ қисмидан кам  бўлмаган миқдорида  алимент тўлаб бериши белгиланган. Мазкур ижро ҳужжатини қарздор яшаб турган манзили бўйича Бюронинг Мирзачўл туман бўлимига ижро этишлик учун юборилган.

МИБга келиб тушган ушбу ижро ҳужжатига асосан давлат ижрочилари томонидан иш юритиш қарори қабул қилиниб, қарздор О.Жулмуродовга алимент тўлашлиги ҳақида бир неча маротоба огоҳлантириш берилган бўлсада,  ота фарзанди учун 2 йилдан ортиқ муддатга алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Шу сабабли муқаддам Мирзачўл туман маъмурий судининг 22.05.2019 йил кунги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши белгиланган.

Қарздор О.Жулмуродов 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққандан сўнг ҳам ўзига тегишли ҳулоса қилмасдан 2 йилдан ортиқ, яъни 18.08.2017 йилдан 14.12.2019 йилга қадар ундирилиши лозим бўлган 10 млн. 669 минг 287 сўм маблағни тўламасдан, фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган. Шундан келиб чиқиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилиб, айблов далолатномаси тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судига юборилган.

Аксарият қарздор оталар моддий имконияти бўлса-да, аёлига аччиқ қилиб, унга қарши тарзда алимент тўлагиси келмайди. Ваҳоланки, ота-онасининг ўртасидаги гина-кудрат ёки совуқ муносабатлар жабрини фарзандлари тортмоқда.

Ушбу жиноятни содир этилишига унинг узоқ муддат давомида бирон-бир жойда ишламасдан, фойдали меҳнат билан шуғулланмагани юқоридаги жиноятни содир этилишига асосий сабаб бўлган.

Маҳаллий ҳокимлик, ўзини ўзи бошқариш органлари, профилактика инспекторлари бюро ходимлари ҳамкорлик қилиш натижасида айрим оилалар яраштирилиб, вояга етмаган болаларнинг етим бўлиб қолишдан олиб қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар