Ҳайдовчининг йўл белгилари ва йўл чизиқларига амал қилмаслиги оғир оқибатни юзага келтирди.
Жорий йилнинг 8 март куни соат 23:30 ларда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р35 автомобиль йўли, “Гагарин-Жиззах” йуналишининг 11 км.да, ушбу туманда яшовчи С.Х. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўл белгилари ва йўл чизиқларига амал қилмаслиги оқибатида йўлнинг ўнг томонида велосипедда ҳаракатланаётган фуқаро К.Ж.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, фуқаро К.Ж. тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.






