Иордания пойтахти Уммон шаҳрида ўтказилган турнирда Тошкент вилояти Пискент тумани фарзанди Турсуной Раҳимова муваффақиятли иштирок этди.
Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мазкур турнирда боксчи қизимиз 51 кг вазнда жанубий кореялик Жунх Жухёнга қарши чорак финал босқичи йўлида ўз жангини ўтказди.
Кескин баҳсларда чап қўлида йўллаган бир қатор аниқ зарбалари ва услубидаги ранг-баранглик вакиламизга қўл келди. Турсуной ушбу тўқнашувда 5:0 ҳисобида чиройли ғалабага эришди.






