АсосийDunyo

Қозондаги қурилишда юқори қаватдан икки ўзбекистонлик тушиб кетди

'Қозондаги қурилишда юқори қаватдан икки ўзбекистонлик тушиб кетди'ning rasmi

Қозон шаҳрида 5 март куни «АРТ Сити» қурилиш ишларида 5 аватга кўтарилган аравача трости узилиб кетди. Унда 5 нафар қурувчи бор эди.


 Манбаларнинг хабар беришича қурилиш аравачасидаги ишчилар бешинчи қаватда таъмирлаш ишларини олиб бораётган бўлган. Бахтсиз ҳодисада 27 ёшли ўзбекистонлик ва Альметевск фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир ўзбекистонлик қурувчи шифохонада вафот этган. Яна икки нафар жабрланганлар Тотаристон фуқаролари бўлганлиги айтилмоқда. Улар ҳозирда шифохонада бўлиб, аҳволи ўртача оғирликдалиги қайд этилмоқда. Улардан бири бахтсиз ҳодиса вақтида тростга осилишга улгурган ва бешинчи қават деразасига етиб, ўзи пастга тушган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Қурилиш ишлари жараёнида хавфсизликни таъминлашда масъул бўлган қурилиш корхонаси раҳбари 39 ёшли аёл бу воқеада айбдорлигини тан олмаяпти.

Бошқа янгиликлар