Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Қарши шаҳарда яшовчи фуқаро Сабит Бойсарийевдан янги уй жой учун тўлов нархни асоссиз оширган "Шовот Махсус бино қурилиш" МЧЖ устидан мурожаат хати келиб тушган. Бу ҳақда федерациянинг бўлим бошлиғи Шерали Саттаров даракчи.уз га хабар берди.
Унга кўра, фуқаро "Шовот Махсус бино қурилиш" МЧЖ билан ўзаро уй сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган. Аммо тадбиркор шартномани расмийлаштирмаган ва ғайриқонунийлик билан уйнинг нархини асоссиз ошириб юборган. Бу ҳолатдан норози бўлган фуқаро ҳаққини талаб қилиб, тегишли жойга ариза ёзишга қарор қилган.
Бу ҳолат бўйича Федерация фуқаро ариза асосида истеъмолчи номидан Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритиб, суднинг ҳал қилув қарори билан фуқаро ҳисобига уй учун тўланган бошланғич 30.550 млн сўм, маънавий зарар учун эса 10 110 795 сўм жами 40 660 795 сўм ундириб берди.






